Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
Битирувчилар билан илиқ учрашув!
🎓 Битирувчилар билан илиқ учрашув!
Бугун мактабимизда қувончли ва илҳомлантирувчи учрашув бўлиб ўтди. Мактабимизни тамомлаб, ҳозирда турли нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган собиқ ўқувчиларимиз билан самимий суҳбат ташкил этилди.
Улар ўз ҳаётий тажрибалари, танлаган йўллари, талабалик ҳаёти ва билим сари интилиш йўлидаги муҳим маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.
📚 Мактаб — бу фақат билим маскани эмас, балки инсонни ҳаётга тайёрловчи муҳим босқич. Битирувчиларимиз бунга яққол мисолдир!