Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!”

17.11.2025 880

🇺🇿 “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!”

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 34 йил тўлиши муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг ҳарбий оркестри иштирок этиб, ўқувчилар ва устозларга юртпарварлик, ватанпарварлик руҳини уйғотувчи куй ва қўшиқларни ижро этишди.

Давлат рамзларига ҳурмат, Ватанимизга садоқат, бирлик ва бирдамлик ғояларига бағишланган ушбу тадбир мактаб жамоаси учун унутилмас таассуротлар улашди.

Бир Ватан, бир эл, бир байроқ — бизни бирлаштирадиган улуғ қадрият!

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе