Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
“Бир кўчат – минг барака”
🌿 “Бир кўчат – минг барака”
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва ходимлари “Ренессанс” оромгоҳи ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 300 дан зиёд анжир, анор, беҳи ва нок дарахти кўчатларини экди, яшил ҳудудларни парвариш қилди ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишларини амалга оширди.
Шунингдек, миллий қадриятларимиз ва баҳорий анъаналаримизни ўзида мужассам этган сумалак ва ҳалим сайили ташкил этилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2022-йил октабр ойида “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш борасидаги кўрсатмалари асосида, ҳар йили кузда 75 миллион дона, баҳорда эса 125 миллион дона дарахт экиш анъанага айланган.
Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бу эзгу ишлар изчил давом эттирилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – экологик вазиятни яхшилаш, ҳаво тозалигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдир.