Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
“Бир авлод — бир йўл” лойиҳаси доирасида Президент мактаблари тажрибасини оммалаштириш ҳамда умумтаълим…
“Бир авлод — бир йўл” лойиҳаси доирасида Президент мактаблари тажрибасини оммалаштириш ҳамда умумтаълим мактаблари педагогларининг касбий маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги амалий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Хива шаҳрининг 23 та умумтаълим мактабидан ташриф буюрган ўқитувчилар учун инглиз тили, математика, биология, кимё ҳамда она тили фанлари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.
Дарслар давомида:
✅ замонавий педагогик технологиялар,
✅ интерактив методлар,
✅ самарали дарс ташкил этиш усуллари бўйича амалий тажрибалар улашилди.
Мазкур лойиҳа орқали Президент мактаблари ва умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланиб, ўқитувчиларнинг билим ва тажриба алмашинуви учун кенг имкониятлар яратилди.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе