Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Билим ва дўстлик майдони

10.04.2026 683

Билим ва дўстлик майдони

Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Хива шаҳар “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан ташкил этилган, Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Заковат” интеллектуал турнирида фаол иштирок этдилар.

Мазкур турнир нафақат билимлар беллашуви, балки меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи самимий учрашувга айланди.

Тадбирда Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб, жамоалар ўртасида қизиқарли ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтди.