Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасида Боғот туманининг ёрқин ғалабаси.

13.06.2026 712

🏆 “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасида Боғот туманининг ёрқин ғалабаси.

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасида “Енг фаол мактаб” номинациясида ғолиб деб топилиб, “Президент совғаси” – BYD автомашинасини қўлга киритди.

Шунингдек, танлов натижаларига кўра, 30 нафар боғотлик ўқувчи лойиҳада ғолибликни қўлга киритиб, вилоятнинг юксак натижасига муносиб ҳисса қўшди.

Туман ҳокимлиги, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида миллий танлов ғолибларига ноутбук, ақлли соат, планшет ҳамда бош соврин – “Президент совғаси” – BYD автомобили тантанали тарзда топширилди.