Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Азиз юртдошлар

31.08.2025 749

Азиз юртдошлар,
ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Сизларни жонажон Ватанимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Ҳурматли Президентимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонимиз барқарор тараққиёт ва кенг қамровли ислоҳотлар йўлидан дадил бораётганини бутун дунё эътироф этяпти. Янгиланишлар ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир оила ҳаётига кириб бораётгани инсонпарвар сиёсатнинг амалий натижасидир.

Жаҳонга икки буюк Ренессансни тақдим этган мамлакатимизда бугун улуғ аждодларга муносиб ворислар камол топяпти, буюк келажакка мустаҳкам пойдевор қўйиляпти.

Куни кеча Мустақиллик тантанасида Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек: “Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади”. Бу йўлдаги энг муҳим омил, шубҳасиз, таълим-тарбиядир. Бунда устозларимизнинг, таълим фидойиларининг ўрни беқиёс.

Қадрли ҳамкасблар!

Энг улуғ ва энг азиз байрамимизда барчангизни яна бир бор табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман!

Истиқлолимиз байрами барчамизга муборак бўлсин!

Ҳилола Умарова,
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси
раҳбари ўринбосари