Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Азиз юртдошлар!
Азиз юртдошлар!
Сизларни баҳорнинг энг гўзал, қалбларга илиқлик ва янгиланиш олиб кирувчи - Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.
Наврўз – бу нафақат табиатнинг уйғониши, балки инсон қалбида ҳам эзгулик, меҳр-оқибат ва умидларнинг янгидан униб чиқишидир. Айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишлари, билимга чанқоқлиги ва келажакка бўлган ишончи айнан шу янгиланиш руҳидан куч олади.
Бугун юртимизда ҳар бир ёшнинг билим олиши, ўз йўлини топиши ва катта мақсадлар сари дадил қадам ташлаши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар бизни янада катта марралар сари руҳлантирмоқда. Бу эътибор, ишонч ҳар бир устоз ва ҳар бир ўқувчи қалбида масъулият ҳамда фахр туйғусини янада кучайтирмоқда. Зеро, билимли, интилувчан авлод – Янги Ўзбекистоннинг энг мустаҳкам пойдеворидир.
Наврўз барчамизга янгиланиш, илҳом ва улкан ютуқлар олиб келсин. Ҳар бир хонадонда қувонч, ҳар бир юракда ишонч, ҳар бир қадамда зафар бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Эъзоза Каримова
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
✉️ Телеграм 📱 Инстаграм 🗳 Фаcебоок