Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Азиз юртдошлар!

21.10.2025 690

Азиз юртдошлар!

Сизларни бугунги қутлуғ сана — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан чин дилдан муборакбод этаман!

Ўзбек тили асрлар давомида халқимиз маънавияти, адабиёти ва маданиятининг асосий таянчи бўлиб келган. У миллат сифатидаги мавжудлигимизнинг рамзи, қалбимиз ва тафаккуримиз ойнасидир.

Шу боис она тилимизга муҳаббат ва садоқат кўрсатиш, унинг бор жозибаси билан кейинги авлодларга етказиш — ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчидир.

Яна бир бор барчангизни бугунги байрам билан самимий табриклайман.

Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!

Эъзоза Каримова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири

Эъзоза Каримова