Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Азиз юртдошлар!

01.09.2025 859

Азиз юртдошлар!

🇺🇿 Сизларни юртимиз ҳаётидаги энг улуғ ва қадрли айём — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

🇺🇿 Мустақиллик — халқимизга эркинлик, миллатимизга ўзлигини англаш, тараққиёт сари дадил қадам ташлаш имконини берган беқиёс неъматдир. Бугун эркин ва фаровон Ватанимизни янада ривожлантириш, баркамол авлодни тарбиялаш, илм-фан соҳасида юксак марраларга эришиш йўлида барчамиз бир мақсад йўлида бирлашиб меҳнат қилмоқдамиз.

🎗️Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган фидойи меҳнатингизга муваффақият, оилангизга тинчлик ва бахт тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги