Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Азиз битирувчилар, қадрли ёшлар!
🎓 Азиз битирувчилар, қадрли ёшлар!
Бугун мамлакатимиз таълим тизимида, минглаб оилалар ҳаётида қувончли ва ҳаяжонли кун. 2025/2026-ўқув йилида республикамиздаги 10 193 та мактабни 621 минг нафардан ортиқ 9-синф ҳамда 472 минг нафардан ортиқ 11-синф ўқувчилари тамомламоқда. Қувонарлиси шундаки, ёшларимизнинг 11 минг нафардан зиёди олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланишади. Бу рақамлар ортида сизларнинг кўп йиллик меҳнатингиз, устозларимизнинг заҳматли хизмати ва ота-оналарингизнинг катта умиди мужассам.
Сизлар — Янги Ўзбекистоннинг пойдевори, эртанги кунимизнинг чинакам бунёдкорисиз. Мактаб остонасидан катта ҳаётга қадам қўяр экансиз, қалбингиздаги эзгу орзуларнинг ҳеч қачон сўнишига йўл қўйманг. Билим — сизнинг энг яқин дўстингиз ва ҳар қандай довонни ошишда энг кучли қуролингиздир.
Бугун мамлакатимизда иқтидорингизни тўлақонли намоён этишингиз учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Қайси соҳани танламанг, унинг энг яхши устаси бўлишга интилинг. Муҳтарам Президентимиз ўзларининг бугунги байрам табрикларида Сиз ёшларга қандай катта умид боғлаганларини алоҳида эътироф этиб, шундай дедилар:
“Бугунги битирувчи – эртанги муҳандис, шифокор, олим, шоир ва адиб, тадбиркор дегани. Бугунги битирувчи – Учинчи Ренессанс бунёдкори дегани. Сизлар Янги Ўзбекистоннинг энг катта ишончи ва таянчисиз. Олдингизга катта мақсадлар қўйишдан ҳеч қачон қўрқманг!”
Ҳаёт йўлингизда доимо ҳалоллик ва меҳнацеварлик ҳамроҳингиз бўлсин. Сизнинг ютуқларингиз — ота-онангизнинг бахти, устозларингизнинг фахри ва давлатимиз қудратидир.
Барчангизга олий таълим муассасаларига киришда, ўзингиз қизиққан касб сирларини эгаллашда ва улкан марраларни забт этишда зафарлар тилайман.
Катта ҳаёт сари оқ йўл, азиз битирувчилар!
Ҳурмат билан,
Эъзоза Каримова
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
✉️ Телеграм 📱 Инстаграм 🗳 Фаcебоок