Мактаб янгиликлари · Sport

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва…

16.12.2025 1147

✅ Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Унда айтилганидек, бугунги кунда пойтахтда 75 тадан мактаб ва боғча, 23 та спорт обектига эҳтиёж бор.

Туман ҳокимлари ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили 1 тадан мактаб, боғча ва спорт обектини қуриши, қолган 15 тадан мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт обекти инвестиция дастури доирасида қуриб берилиши белгиланди.

Келгуси йилда инфратузилма лойиҳаларига четдан давлат кафолатисиз яна 300 миллион доллар жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу йилдан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан мактабда таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси” бошланди. Яъни 7-11-синфдаги 1,5 минг ўқувчи сараланиб, уларни АТ, тиббиёт, бизнес, муҳандислик каби йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилди.

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига қараб, ўқитувчиларига 20 миллион сўмгача ойлик маош тўланяпти.

Бу тажрибани кенгайтириб, бундай мактаблар сонини келаси йили 24 тага, 2027-йилда 33 тага етказиш вазифаси қўйилди.