Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

АС ва А даража имтиҳонлари Президент мактабларида давом этмоқда

05.05.2026 478

🎓 АС ва А даража имтиҳонлари Президент мактабларида давом этмоқда

✅ Айни кунларда Президент мактабларида Кембриж халқаро АС ва А даража имтиҳонлари ўтказилмоқда.

🖌 Кембриж Ассессмент Интернатионал Эдуcатион томонидан тақдим этиладиган А-левел сертификати халқаро миқёсда тан олинган нуфузли ҳужжат ҳисобланади. Имтиҳон натижалари А, Б, C, Д ва Э даражаларида баҳоланади:

⏺ А — энг юқори натижа;
⏺ Э — энг паст кўрсаткич.

Мазкур сертификат дунёнинг 95 дан ортиқ мамлакатидаги 1750 дан ортиқ олий таълим муассасасида тан олинади. Улар орасида Тимес Ҳигҳер Эдуcатион рейтингининг ТОП-20 талигига киритилган нуфузли университетлар ҳам мавжуд.

✅ Президент мактаблари ўқувчилари имтиҳонларни қуйидаги тартибда топширадилар:

⏺ IGCSE — 9-синф
⏺АС даража — 10-синф
⏺А-левел (А даража) — 11-синф