Мактаб янгиликлари · Sport
Агентликнинг ташкил топиши ва бугунги кўлами
✅ Агентликнинг ташкил топиши ва бугунги кўлами
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан сўнгги 7 йил давомида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги режалар, янги ўқув йилида мактабларга қабул жараёнлари тўғрисида батафсил маълумот.
Бугунги кунда таълим соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳурматли Президентимиз қўллаб-қувватлашлари билан сўнгги йилларда таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар соҳани бутунлай янги қиёфа ва янги босқичга олиб чиқди.
Айни шундай ислоҳотлар даврида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 9-сентабрдаги
Айни шундай ислоҳотлар даврида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги PF–5815-сон фармони билан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги фаолияти ташкил этилди.
Ташкил этилган даврда таркибида 16 та (4 та Президент, 9 та ижод ва 3 та ихтисослаштирилган) мактабга эга бўлган тизим, бугунги кунда 234 та таълим ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда.
Жорий ўқув йилида тизимда:
⏺14 та Президент мактаби
⏺9 та ижод мактаби
⏺2 та спорт мактаби
⏺203 та ихтисослаштирилган мактаб
⏺3 та олий таълим муассасаси
⏺2 та марказ ва 1 та оромгоҳ фаолият юритиб келмоқда.
✅ “Янги Ўзбекистон” университетида 1,6 минг нафар талаба таҳсил олиб келмоқда. Шундан:
⏺1,2 минг нафари бакалавриатнинг 10 та йўналишида
⏺352 нафари магистратуранинг 11 та йўналишида
⏺91 нафари ПҳД босқичида ўқимоқда.
Университетда дарс бериб келаётган 80 нафар профессор-ўқитувчининг илмий салоҳияти 81 фоизни ташкил этади.
✅ Ал-Хоразмий университетида 98 нафар талаба 3 та таълим йўналишида таҳсил олмоқда. Янги ўқув йилида қўшимча 2 та бакалавриат ҳамда 3 та магистратура йўналишлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Тизимдаги жами 228 та мактабда 75 мингга яқин ўқувчиларга 9 минг нафар педагог томонидан таълим-тарбия бериб келинмоқда.
Мазкур мактабларнинг 78 таси бугунги кунда мактаб-интернат мақомига эга (14 та Президент, 9 та ижод, 2 та спорт ва 52 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат).