Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Агентлик ва YCYW таълим тармоғи ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

14.05.2026 492

📰📰📰📰📰📰📰

🇺🇿🇨🇳 Агентлик ва YCYW таълим тармоғи ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

🎓 Бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Еw Чунг Еw Wаҳ (YCYW) таълим тармоғининг Технологиялар (CTO) ва ахборот бўйича бош директори Жойс Чен (Жойcе Чен) билан учрашув ўтказди.

🎤 Учрашув таълим жараёнларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва технологияларни жорий этишда ЙCЙWнинг илғор тажрибасини ўрганишга бағишланди.

Асосий мақсад – замонавий технологиялар ва инновацион педагогик усулларни интеграция қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Бу учрашув икки ташкилот ўртасида келгусида амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар учун муҳим қадам бўлди.