Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Агентлик ва Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси ўртасида меморандум имзоланди
✅ Агентлик ва Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси ўртасида меморандум имзоланди
🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова ва Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси директори Ширин Рахимжановна ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг асосий мақсади – ёшларни нафақат билимли, балки ижтимоий масъулиятли, ватанпарвар ва ташаббускор шахс сифатида тарбиялашда ҳамкорликни кучайтиришдир.
🤝 Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари:
⏺Ўқувчилар ва ёшлар ўртасида волонтёрлик маданиятини ривожлантириш.
⏺Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва лидерлик салоҳиятини ошириш.
⏺Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларни қўллаб-қувватлаш.
⏺Меҳрибонлик уйлари ва ижтимоий муассасаларда хайрия тадбирларини ташкил этиш.
⏺Екологик волонтёрлик ва “Яшил макон” лойиҳаларини кенгайтириш.
⏺Ўқувчиларда табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш.
⏺Волонтёрлик клублари ва лидерлик мактабларини ташкил қилиш.
⏺Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
⏺Маънавий-маърифий, спорт ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш.
⏺ Фавқулодда вазиятларда кўнгилли ёшлар ҳаракатини шакллантириш.
Ишонамизки, ушбу ҳамкорлик орқали ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, маънавий камолоти ва жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамланади.