Мактаб янгиликлари · Sport

Агентлик тизимидаги қайси мактабларда таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар бор ва уларга ўқувчилар…

18.06.2025 672

❓Агентлик тизимидаги қайси мактабларда таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар бор ва уларга ўқувчилар нечанчи синфдан қабул қилинади?

➖ Агентлик тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабида таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар мавжуд.

📆 2025/2026-ўқув йили учун:

🟢Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига табиий фанлар йўналиши бўйича таълим рус тилида олиб бориладиган 7-синфга 40 нафар;
🟢Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига аниқ фанлар йўналиши бўйича таълим рус тилида олиб бориладиган 7-синфга 20 нафар;
🟢Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига спорт ҳамда бадиий гимнастика йўналишлари бўйича таълим рус тилида олиб бориладиган 1-синфга 24 нафар ўқувчи қабул қилинади.

📺 Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича видео-қўлланма.

🤖 @пиима_адмиссион_чатбот

☎️ Cалл-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789

❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг:
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе