Мактаб янгиликлари · Sport
Агентлик тизимида республика челленжига старт берилди
Агентлик тизимида #Боқий_сатрлар республика челленжига старт берилди
📚 Агентлик тизимидаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби томонидан ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва адабий меросимизга садоқат туйғуларини юксалтиришга қаратилган видеоролик тайёрланди.
✨ Сўз бор экан - хотира тирик, адабиёт бор экан - миллат руҳи барҳаёт. Ушбу эзгу ғоя остида ўтказилаётган челленж буюк адибларимиз қолдирган бебаҳо меросни ёш авлод қалбига етказиш, улар қалбида юртга муҳаббат ва масъулият ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🏫 Челленж Агентлик тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактаблар ўртасида ўтказилади.
🗓 Муддат: 25-январдан 25-февралгача
🟢 Бу ташаббус - сўз орқали Ватанни улуғлаш, миллат руҳини асраш ва Янги Ўзбекистоннинг янги авлодини маънавий етук этиб тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамдир.