Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Агентлик мактаблари ўқувчилари ШҲТ халқаро илмий-таълим лагерида муносиб иштирок этияптилар

09.07.2026 801

🇺🇿Агентлик мактаблари ўқувчилари ШҲТ халқаро илмий-та'лим лагерида муносиб иштирок этияптилар

📍2026-йил 4–21-июл кунлари Қирғиз Республикасининг Чўлпонота шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ўқувчилари учун халқаро илмий-таълим лагери бўлиб ўтмоқда.

🇰🇬 Қирғиз Республикаси Таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро лойиҳада Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Делегация таркибидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 15 нафар иқтидорли ўқувчиси ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси таркиби:
🟢 Андижон шаҳридаги Президент мактаби — Хакимов Умиджон Сардорбек ўғли
🟢 Бухоро шаҳридаги Президент мактаби — Фармонов Шарифжон Шерали ўғли
🟢 Фарғона шаҳридаги Президент мактаби — Ҳайитова Одинахон Жасурбек қизи
🟢 Гулистон шаҳридаги Президент мактаби — Султонбоева Зарина Расул қизи
🟢 Жиззах шаҳридаги Президент мактаби — Нуриддинова Динара Шамсиддиновна
🟢 Наманган шаҳридаги Президент мактаби — Рахимжонов Файзуллоҳ Абдутолиб ўғли
🟢 Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби — Муминов Шоҳруҳбек Дилшод ўғли
🟢 Нукус шаҳридаги Президент мактаби — Сейлбекова Райхан Абубакировна
🟢 Нукус шаҳридаги Президент мактаби — Жумабаев Жақсилиқ Полатбай ўғли
🟢 Қарши шаҳридаги Президент мактаби — Холбоева Шахринисо Хуршид қизи
🟢 Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби — Ҳасанов Жавоҳир Шерзод ўғли
🟢 Термиз шаҳридаги Президент мактаби — Хайруллаева Бахорахон Фахруллаевна
🟢 Тошкент шаҳридаги Президент мактаби — Тўлқинов Шухрат Турғун ўғли
🟢 Хива шаҳридаги Президент мактаби — Бекмуратов Акбар Мансурбекович
🟢 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб — Тахиров Нажмиддин Одилбек ўғли

✅ Илмий-таълим лагери иштирокчиларга замонавий илм-фан ютуқлари билан яқиндан танишиш, халқаро тажриба алмашиш, инновацион ғояларни муҳокама қилиш ҳамда турли мамлакатлардан келган тенгдошлари билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг имконият яратмоқда.