Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Агентлик директори Хоразмлик ёшлар билан учрашди

03.04.2026 373

📢 Агентлик директори Хоразмлик ёшлар билан учрашди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакировани Ал-Хоразмий университетига бугунги ташрифининг энг муҳим қисми - ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди.

Мулоқот давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббуслари билан бевосита мурожаат қилишди. Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ижобий баҳоланиб, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

“Ёшларнинг фикри биз учун энг муҳим йўл кўрсатувчидир. Уларнинг ташаббуслари таяниб, биз келажакни қурамиз,” — деди Севара Шакирова.

📚 Сўнгра университет жамоаси ва профессор-ўқитувчилар билан таълим жараёни, амалга оширилган ишлар ва қисқа вақт ичида эришилган натижалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, университетнинг келгуси режалари ва стратегик мақсадлари белгиланди.

Мазкур учрашув ва мулоқотлар - таълим сифатини янада ошириш, ёшларнинг фикрини эшитиш ва амалий натижаларга йўналтирилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди. Агентлик бундан кейин ҳам талабалар билан тўғридан-тўғри мулоқотни мунтазам давом эттиради.