Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
Агентлик директори Наманганда: янги Ал-Хоразмий мактаби қурилиши ва муҳандислик мактаби истиқболи
🏗 Агентлик директори Наманганда: янги Ал-Хоразмий мактаби қурилиши ва муҳандислик мактаби истиқболи
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Наманган вилоятига ишчи ташрифи давомида таълим инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишди. Асосий мақсад — янги ўқув йилига қадар ишга тушириладиган муассасалардаги қурилиш-монтаж ишларининг боришини ўрганиш ва муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш эди.
✅ Агентлик раҳбари 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб фаолият бошлайдиган Ал-Хоразмий мактаби қурилишини кўздан кечириб, масъулларга ишларни белгиланган муддатда, сифатли ва хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда якунлаш зарурлигини таъкидлади. Янги ўқув йилида ўқувчилар дарсларини айни шу бинода бошлашлари лозимлиги алоҳида қайд этилди.
✅ Шунингдек, Наманган давлат техника университети раҳбарияти билан ҳамкорликда муҳандислик мактаби фаолиятини ташкил этиш юзасидан муҳокама олиб борилди.
Амалий ишлар давом эттирилади. Агентлик томонидан ушбу икки муҳим лойиҳанинг ижроси мунтазам назоратга олинган.