Мактаб янгиликлари · Sport

Агентлик директори ихтисослаштирилган мактабларга ташриф буюрди

03.04.2026 377

🟢Агентлик директори ихтисослаштирилган мактабларга ташриф буюрди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Хоразм вилоятининг Гурлан ва Хонқа туманларига амалий ташрифи Агентлик таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳудудларда ижросини ўрганишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Агентлик раҳбари ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник ҳолати, қурилиш ва техник хавфсизлик ҳолати, ўқув жараёнларининг сифати, ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги ва ўқувчилар учун яратилган шароитларни диққат билан ўрганди ва қуйидаги йўналишлар батафсил таҳлил қилинди:

🟡 Моддий-техник база – синф хоналари, лабораториялар ва спорт залларининг замонавий жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси;
🟡 Ўқув жараёни сифати – хусусан, халқаро стандартлар (Кембриж) асосида таълимнинг ташкил этилиши;
🟡 Ўқувчилар учун яратилган шароитлар – ётоқхоналар, овқатланиш тизими, тўгарак ва спорт секциялари фаолияти;
🟡Педагог кадрларнинг малакаси ва касбий ривожланиш имкониятлари.

Ҳар бир мактабда аниқланган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Қўшимча вақт талаб этиладиган ҳолатлар ечими бўйича муддат белгиланди.