Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Ҳандс-Он STEM wитҳ Лоw-Cост Материалс” мавзусида…
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Ҳандс-Он STEM wитҳ Лоw-Cост Материалс” мавзусида халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Америка халқаро таълим кенгаши ҳамда университет ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинар давомида STEM (фан, технология, муҳандислик ва математика) фанларини ўқитишда инновацион ва интерфаол методлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Амалий машғулотлар жараёнида иштирокчилар ҳамкорликда ишлаш, муаммоларни ҳал қилиш ва танқидий фикрлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш бўйича тажриба алмашдилар.
Мазкур семинар-тренингда мактабимизнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Наргиза Ҳамроева асосий маърузачи сифатида иштирок этиб, ўзининг халқаро тажрибаси ҳамда замонавий педагогик ёндашувлари билан ўртоқлашди.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе