Мактаб янгиликлари

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабининг “Оне Степ — Оне Лифе”…

08.05.2026 696

#Оне_Степ_Оне_Лифе
#Езгулик_сари_бир_қадам

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабининг “Оне Степ — Оне Лифе” лойиҳаси иштирокчилари маҳалладаги муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар.
Ташриф давомида ўқувчилар оилалар билан самимий суҳбат қуриб, уларга меҳр ва эътибор улашдилар. Ушбу эзгу ташаббус ёшлар қалбида инсонпарварлик, саховат ва ижтимоий масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Хотира ва қадрлаш куни нафақат аждодлар хотирасини ёд этиш, балки бугунги кунда ёрдамга муҳтож инсонларга меҳр кўрсатиш орқали ҳам ўз ифодасини топади.
Эзгулик сари қўйилган ҳар бир қадам — инсон қалбига ёруғлик олиб киради.