Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабида “Аёлларни эъзозлаш”…

13.03.2026 761

8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабида “Аёлларни эъзозлаш” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда 9-синф ўқувчиларининг оналари ҳамда мактабимизнинг тарбиячи-педагоглари иштирок этиб, ўқувчи қизларимиз билан самимий ва мазмунли суҳбат олиб бордилар. Учрашув давомида ўқувчи қизлар томонидан шеърлар ўқилиб, самимий табриклар билдирилди.
Шунингдек, ММИБДО' А. Эшметова ҳамда тарбиячи-педагоглар томонидан ўқувчиларга ҳаётий тажрибалар асосида мотивацион фикрлар, қимматли тавсиялар берилди.

Суҳбат давомида аёлнинг жамиятдаги ўрни, қизларни тарбиялаш, маънавият ва келажак авлод камолотидаги муҳим жиҳатлар ҳақида фикр алмашилди.

Давра суҳбати илиқ ва самимий руҳда ўтиб, барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе