Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

58-Халқаро кимё олимпиадасига тайёргарлик якуний босқичда!

03.07.2026 454

📚 58-Халқаро кимё олимпиадасига тайёргарлик якуний босқичда!

📢Жорий йилнинг 10–19-июл кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳри дунёнинг энг нуфузли фан мусобақаларидан бири — 58-Халқаро кимё олимпиадаси (ИЧО 2026)га мезбонлик қилади.

⚡️Бугун Президент Администрацияси раҳбарининг та'лимни ислоҳ қилиш бо'йича о'ринбосари Илхом Сираджев, Мактабгача ва мактаб та'лими вазири Э'зоза Каримова ҳамда Олий та'лим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов олимпиаданинг амалий босқичи о'тказиладиган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб, мусобақага тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.

✅Ташриф давомида лабораториялар, амалий имтиҳон хоналари, иштирокчилар учун яратилган шароитлар ҳамда олимпиадани халқаро стандартлар асосида юқори савияда ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган якуний тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишилди.

🇺🇿 Ўзбекистон илк бор мазкур нуфузли халқаро олимпиадага мезбонлик қилмоқда. Ушбу тарихий тадбир мамлакатимизнинг илм-фан ва та'лим соҳасидаги салоҳиятини халқаро майдонда яна бир бор намоён этади.

💬Ташриф давомида мавжуд тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилиниб, амалий синовларни халқаро талаблар асосида ташкил этиш ҳамда барча ташкилий масалаларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.