Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

5-июн — Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабининг…

04.06.2025 1093

♻️ 5-июн — Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабининг “Green Боостерс” жамоаси аъзолари томонидан экотарбиявий фаолият давом эттирилди.

🌱 Ушбу муносабат билан жамоа аъзолари Қўшкўпир туманидаги 39-мактабда бўлиб ўтган катта тадбирда фаол иштирок этишди. Тадбир доирасида:

🧠 “Заковат” интеллектуал ўйини,
🌍 “Ёшлар ва иқлим” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.

📚 Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларда экологик онг ва масъулиятни шакллантириш, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан ёндашишга даъват этишдан иборат бўлди.