Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

4С – Спиритуалитй, Спорт, Сcиенcе, Соcиализинг: Президент мактаблари ўртасида буюк байрам якунланди

18.05.2026 926

✅ 4С – Спиритуалитй, Спорт, Сcиенcе, Соcиализинг: Президент мактаблари ўртасида буюк байрам якунланди

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилаётган “Спиритуалитй, Спорт, Сcиенcе, Соcиализинг” (4С) фестивали юксак савияда бўлиб ўтди. Бухоро, Гулистон, Жиззах, Навоий, Нукус, Нурафшон, Қарши, Самарқанд, Термиз, Тошкент ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари жамоаларининг иштирокида бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида иштирокчилар:

✅спорт мусобақаларида куч синашиб, жисмоний тайёргарликларини намойиш этди;
✅интеллектуал ўйинларда билим ва мантиқий фикрлаш салоҳиятларини синовдан ўтказди;
✅семинар ва тренингларда янги билим ва тажрибаларга эга бўлди;
✅маданий чиқишлар орқали миллий қадриятлар, санъат ва ижодкорликни намойиш этди.

Тадбирлар давомида ўқувчилар ўртасида дўстона муҳит шаклланиб, ўзаро тажриба алмашиш, янги танишувлар орттириш ва жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилди. Энг муҳими, турли шаҳарлардаги Президент мактаблари жамоалари ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳкамланди.

Тадбирлар сўнгида турли мусобақа ва лойиҳаларда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.