Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
30-июн – Ёшлар куни муборак бўлсин!
✨ 30-июн – Ёшлар куни муборак бўлсин!
✅ Ҳар гал сизларнинг ютуқларингиз ҳақида эшицам, Янги Ўзбекистоннинг эртанги куни ишончли қўлларда эканига яна бир бор амин бўламан. Бугун Президентимиз яратиб бераётган имкониятлар туфайли ёшларимиз дунёнинг энг нуфузли университетларига грант асосида ўқишга кираётгани, халқаро фан олимпиадалари, спорт ва ижодий танловларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётгани барчамиз учун чексиз фахрдир.
🇺🇿 Жорий йилда ҳам бу ютуқлар юксак эътироф этилди. Президентимизнинг қарорлари билан агентлигимиз тизимидаги таълим муассасалари вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиси, 58-Халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси аъзоси Далер Раҳимов ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Пахлавон Ғуломов «Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлишди. Бу — билим, меҳнат ва фидойилик муносиб қадрланаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.
🌿 Азиз ёшлар, ҳеч қачон орзу қилишдан ва ўрганишдан тўхтаманг. Ўз кучингизга ишонинг, катта мақсадлар сари дадил интилинг. Сизнинг ҳар бир муваффақиятингиз нафақат шахсий ютуғингиз, балки Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир.
✅ Расмий саҳифалар