Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
30-июн – Ёшлар куни муборак!
💐 30-июн – Ёшлар куни муборак!
Азиз ёшлар!
Сизларни 30-июн – Ёшлар куни билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!
🇺🇿Бугунги Янги Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — билимли, ташаббускор, ватанпарвар ва юксак марраларни кўзлаган ёш авлоддир. Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим олиши, истеъдоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун яратилаётган кенг имкониятлар бугун ўзининг ёрқин натижаларини бермоқда.
🎓 Жорий ўқув йилида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 34 нафар битирувчиси дунёнинг ТОП-300 талик олий таълим муассасаларига 100 фоизлик грант асосида муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди. Хусусан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Элбек Зоҳиджонов ва Асилбек Суннатов дунёда 1-ўринда турувчи MIT университетига, Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Дилафрўз Собирова эса Гарвард университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.
Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Мухторжон Мўйдинов халқаро SAT имтиҳонида максимал 1600 балл натижани қайд этди, Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби битирувчиси Ботиржон Холматов эса Университй Cоллеге Лондон (UCL) университетининг 180 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грантини қўлга киритди.
🇺🇿 Шунингдек, Президентимизнинг жорий йилги қарорлари билан Агентлик тизимидаги таълим муассасалари вакиллари ҳам юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди.
Жумладан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиси, 58-Халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси аъзоси Далер Раҳимов ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Пахлавон Ғуломов «Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлишди. Бу — билим, меҳнат ва фидойилик муносиб қадрланаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.
✅ Бу ютуқлар Агентлик тизимидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг билим ва салоҳияти, устозларнинг фидокорона меҳнати ҳамда ота-оналарнинг ишончи самараси эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Азиз ёшлар!
Келажакка ишонч билан интилинг, билим олишдан ҳеч қачон тўхтаманг, юрт равнақи йўлида дадил қадам ташланг. Сизнинг ҳар бир муваффақиятингиз — Янги Ўзбекистон тараққиётининг янги ютуғидир.