Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
2026/2027 ўқув йилида ташкил этиладиган янги мактаблар
✅ 2026/2027 ўқув йилида ташкил этиладиган янги мактаблар
Қуйидаги янги таълим муассасалари очилади:
✅ Қашқадарё, Наманган ва Навоий вилоятларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиали ташкил этилиб, 5–10 синфларга ўқувчилар қабул қилинади;
✅ Тошкент шаҳрида хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилиб, мактабгача тайёрлов гуруҳи ҳамда 1–7 синфларга ўқувчилар қабул қилинади.
✅ Шунингдек, ҳудудларда босқичма-босқич муҳандислик мактаблари ташкил этилиб, 7–10 синфларга ўқувчилар қабул қилинади;
✅ Мирзачўл, Ромитан, Тойлоқ, Ховос, Сўх, Тошкент туманларида ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиб, аниқ фанлар йўналишига 5–10, табиий фанлар йўналишига 7–10 синфларга ўқувчилар қабул қилинади.
✅ “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурга республика бўйлаб 1500 нафар 9-синф битирувчилари саралаб олинади.
✅ 2026/2027 ўқув йилида ташкил этилиши режалаштирилган мактабларга раҳбар ва педагог ходимлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
🧑💼 Раҳбар ходимлар – икки босқичли танлов (саралаш ва суҳбат)
👩🏫 Педагог ходимлар – уч босқичли танлов (саралаш, тест ва суҳбат)
Ҳужжатларни қабул қилиш ваcанcй.пиима.уз платформаси орқали амалга оширилади.