Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…
📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар
🔴 САВОЛ: УМУМИЙ ОЪРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ 4-СИНФ БИТИРУВЧИСИ НЕЧТА МАКТАБГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРА ОЛАДИ?
✅ ЖАВОБ: 4-синф битирувчиси:
➡️ Президент мактабига ҳамда унга қўшимча (алтернатив) равишда ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабларнинг бирига;
➡️ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига ёки унинг ҳудуддаги филиалига;
➡️ ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактаблардан бирига ҳамда унга қўшимча (алтернатив) равишда шу ҳудуддаги яна бир ихтисослаштирилган мактабга;
➡️ Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига ҳужжат топшириш имкониятига эга.
⚫️ Шунга кўра, мазкур ўқувчи 4 маротаба ариза юбориш орқали 6 та мактабга ҳужжат топшириши мумкин.
⚫️Ўқувчининг ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, у белгиланган ҳар хил кунларда 4 та алоҳида кириш имтиҳонларига қатнашади ва тўплаган бали етарли бўлган тақдирда барча 6 та мактабга ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.
☎️ Қўшимча маълумотлар учун - Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин