Мактаб янгиликлари

2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…

14.05.2026 693

📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар

🔴 САВОЛ: АГЕНТЛИК ТИЗИМИДАГИ МАКТАБЛАРГА ВА МИЛЛИЙ ДАСТУРГА ҲУЖЖАТЛАР МАКТАБГА БОРИБ ТОПШИРИЛАДИМИ ЁКИ ОНЛАЙН ШАКЛДА ТОПШИРИЛАДИМИ?

✅ ЖАВОБ: Талабгорнинг ота-онаси (ёки қонуний вакили) уйда ўтирган ҳолда ҳужжат топширишлари мумкин.

Бунда ҳужжатлар онлайн шаклда:
➡️ ариза.пиима.уз онлайн саҳифаси;
➡️ мй.гов.уз ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Агар талабгорлар ҳужжат топширишда муаммо ёки қийинчиликларга дуч келсалар, яқин атрофдаги Агентлик тизимига тегишли мактаблардан бирига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган Мурожаатлар маркази ходимлари ёрдамида ҳужжат топширишлари мумкин.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун -  Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин