2017-йилда мактабгача таълим ташкилотларидаги жами педагог кадрлар сони 58 400 нафар (олий маълумотлилар 12…
✅ 2017-йилда мактабгача таълим ташкилотларидаги жами педагог кадрлар сони 58 400 нафар (олий маълумотлилар 12 600 минг нафар ёки 21,6 фоиз)ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларидаги жами педагоглар сони 179 507 нафар (олий маълумотли педагоглар 69,8 минг нафар ёки 38,9 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2026-йил 5-февралдаги тегишли Фармони билан, 2026-2027 ўқув йилидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун тегишли олий таълим ташкилотларида дуал таълим (5+1 шаклда) асосида мактабгача таълим йўналишида тўлов-шартнома асосида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
➖ 2020-йилдан буён соҳага нодавлат секторни кенг жалб қилиниши натижасида бугунги кунда 29 196 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 440 та хусусий мактабгача таълим ташкилоти, 750 та хусусий мактаб ташкил этилди.
Хусусан, 2025-йилда 1 187 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган ҳамда 25 мингдан ортиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига давлат бюджетидан 3,9 трлн сўм субсидия тўлаб берилган.
➖ Жорий йилда ҳам ушбу ташкилотларни субсидия билан таъминлаш учун жами 4,7 трлн сўм (ҳар ойда ўртача 330 млрд сўм) маблағ ажратилган бўлиб, бунда йил якунига қадар асосан камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳамда қамров даражаси паст бўлган жойларда 2 мингдан ортиқ оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилмоқда.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍