Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

20-ноябр — Бутунжаҳон болалар куни!

20.11.2025 750

🇺🇳 20-ноябр — Бутунжаҳон болалар куни!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенсиясига бағишланган “Бизнинг ҳуқуқимиз, бизнинг овозимиз” мавзусидаги республика даражасидаги Очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда Сенат раҳбарияти, Болалар омбудсмани, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ёшлар парламенти, таълим ва ёшлар сиёсати соҳасидаги масъуллар ҳамда 600 дан ортиқ ёшлар ва экофаоллар иштирок этди.

Мактабимиз ўқувчилари ушбу мулоқотда онлайн тарзда қатнашиб, болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитни яратишда ёшлар иштирокини кенгайтириш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Ушбу тадбир Бутунжаҳон болалар кунига бағишланган миллий кампаниянинг муҳим таркибий қисми бўлиб, ёшларнинг фаоллигига хизмат қилади.

📌 Ҳар бир боланинг овози тинглансин.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе