Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муборак бўлсин!

01.06.2026 779

✅ 1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муборак бўлсин!

🌱 Азиз болажонлар! Сизлар бизнинг ҳаётимиз мазмуни, Ватанимизнинг энг бебаҳо бойлиги ва эртанги порлоқ келажагимизсиз. Бугун мактабларда ўрганаётган фанларингизга буюк аждодларимиз асос солган. Уларнинг изланишлари туфайли илм-фан калити — айнан сизнинг қўлингизда. Болалик — инсон умрининг энг сокин, беғубор олтин фаслидир. Бугун биз катталар учун саволга жавоб излаш фурсатидир: келажагимиз эгаларига қандай дунё қолдиряпмиз?

Болаларни ҳимоя қилиш — уларни фақат ташқи хавфлардан асраш эмас, балки ўзига бўлган ишончини синдирмаслик, қизиқиш ва иқтидорини бўғмаслик, мурғак қалбини тушунишдир. Қадрли ота-оналар! Болаларни ҳимоя қилиш — уларни тушуниш, қўллаб-қувватлаш ва келажаги учун қайғуришдир. Афсуски, болалар ҳуқуқларини энг кўп бузувчилар ҳам кўпинча ота-оналардир. Бугунги сана нафақат байрам, балки жиддий чақириқдир!

Мен ишонаман, сизлар Ватанимиз, ота-оналарингиз ва устозларингиз ишончини оқлайдиган билимли, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғаясиз. Сизларга соғлик, бахтли болалик ва орзуларингиз рўёбини тилайман! Юртимиздаги барча болажонларни чин дилдан табриклайман. Ҳеч бир хонадондан фарзандларнинг беғубор кулгиси аримасин!

✅ Расмий саҳифалар