Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
ЮНЕСКО сессиясида дезинформация хавфига алоҳида эътибор қаратилди
ЮНЕСКО сессиясида дезинформация хавфига алоҳида эътибор қаратилди
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессиясида ЮНЕСКОнинг медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича глобал стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Шунингдек, ёш авлоднинг энг яхши ижодий ишлари, мултимедиа ғояларини ўзаро алмашиш учун Болалар маданий контенти халқаро фестивалини ўтказиш ташаббуси қайд этилди.
Виртуал маконда нохолис ахборотларни тарқатиш, жамоатчилик фикрини чалғитиш, дискриминацияга қарши биргаликда самарали чоралар кўриш жиддий заруратга айланмоқда, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.