Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Ёшларни эшитамиз: Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев УрДУда
✅Ёшларни эшитамиз: Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев УрДУда
Бугун Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Урганч давлат университетига ташриф буюриб, “Ёшларни эшитамиз” лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.
Мазкур учрашувда Агентлик директори ёшлар билан бевосита суҳбатлашиб, уларни ўйлантираётган долзарб масалалар, илгари сурилаётган таклиф ва ташаббусларни яқиндан ўрганди ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим фикрларини билдирди. Мулоқот давомида йигит-қизларнинг мақсад ва режалари тингланиб, ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, “Ел-юрт умиди” жамғармаси дастурлари асосида хорижда таҳсил олган ҳамда хорижда о'қиш нияти бо'лган ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, таклифлари муҳокама қилинди.
Учрашув очиқ, самимий ва конструктив руҳда ўтиб, ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ташаббусларини рағбатлантириш эътибор марказида бўлди.
©️УрДУ Матбуот хизмати
🌐 Сайт | Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | Лн | ЁуТубе