Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

БМТ Тараққиёт дастурининг ёшлар иқлим ҳаракати лойиҳаси Оролбўйи ҳудудларида бошланди

19.09.2025 1036

🌍 БМТ Тараққиёт дастурининг ёшлар иқлим ҳаракати лойиҳаси Оролбўйи ҳудудларида бошланди

Бугун барқарор ривожланиш мақсадлари ва миллий мажбуриятлар доирасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда унинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида “Ўзбекистонда иқлим таълими орқали ёшларнинг етакчилик қобилиятларини кучайтириш ва ривожлантириш” қўшма лойиҳаси ишга туширилди.

✅ Тадбир Урганч шаҳридаги 1-сон мактаб-интернати биносида бўлиб ўтди ва унда 150 нафардан зиёд ўқувчилар иштирок этдилар.

🤝 Лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури томонидан Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Замин” халқаро жамоат фонди ҳамда Қатар давлатининг “Таълим ҳамма нарсадан устун” жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Бошқарманинг расмий саҳифаларига уланиш
Телеграм И Ёутубе И Фаcебоок И Инстаграм И Wеб-сайт