Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
“Янги замон битирувчи ёшлари” тадбири иштирокчилари Тошкентда жамланмоқда
🌿 “Янги замон битирувчи ёшлари” тадбири иштирокчилари Тошкентда жамланмоқда
🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Янги замон битирувчи ёшлари” тадбири ўз ишини бошлади.
“Бунёдкорлар саммити: Иқтидорлар – тараққиёт пойдевори” мавзусида ўтказилаётган ушбу қурултойда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 2026-йил битирувчилари бир жойга жамланади.
Тадбирнинг асосий мақсади – иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгусидаги фаолиятига йўл кўрсатиш ва янги имкониятлар эшигини очишдан иборат.