Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Хушхабар! Яна бир ўқувчимиз Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирди

19.12.2025 1138

Хушхабар! Яна бир ўқувчимиз Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирди

Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Нарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди!

Дилафрўз 2008-йил 1-апрелда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда у Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси. Унинг ютуқлари талайгина. SAT халқаро имтиҳонидан 1540 балл, халқаро IELTS имтиҳонидан 8.0 баллни қўлга киритган. Асосий фан олимпиадасида инглиз тилидан Фарғона вилоятида 1-ўрин ҳамда немис тили мултилевел имтиҳонидан Б2 даража олган. Шунингдек, у мактабдаги эко-қўмита сардори, Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкилланган Ҳогwарц ёзги оромгоҳи икки карра қатнашчиси, Ҳиппо халқаро инглиз тили олимпиадаси ярим-финалисти, Ҳарварднинг HPAIR конференсиясига қабул қилинган, Течноватион Гирлс халқаро танловининг ўқувчилар вакили ва UNESCO томонидан ташкилланган “Бе ан эхплорер” танлови финалисти.

Ёдингизда бўлса Дилафрўз “Рақамли авлод қизлари” лойиҳа танловида ўзининг “ЕcоҲелп” деб аталган лойиҳаси билан фаол иштирок этган эди. Мана бу видеода у ва бошқа қизларимиз ҳақида маълумот берган эдик. У лойиҳасида бугунги кундаги энг катта муаммолардан бўлган чиқинди масаласини ҳал этишга қаратилган, бу орқали фаол фуқароларни рағбатлантириш мумкин бўлган илова ишлаб чиққан эди.

Кўриб турганингиздек Дилафрўз давлатимизда яратилган шароитлардан самарали фойдалана олган ҳамда тинимсиз меҳнатлари эвазига мана шу даражага эришган. Айни вақтда Гулистон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Асилбек Ашуров, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Гўзалхон Ҳайдарова ва бошқа ёшларимиз ҳам Ҳарвард университетида таҳсил олмоқда. Давлатимиз раҳбарининг таълимдаги ислоҳотлари мевасини беряпти: мана шундай ютуқлар, натижалар орқали.

Дилафрўзни яна бир бор табриклайман, ота-онаси, устозларига ҳам ташаккур. Ютуқларинг бардавом бўлсин, қизим! Ҳамиша юртимиз шаънини юксакларга кўтар, халқимиз ва давлатимиз раҳбари ишончини оқла!

@ҳилола_умарова