Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Хива шаҳридаги Президент мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар Робо-Cодинг олимпиадаси олдидан фаол…

14.04.2026 657

#Хива_ПМ 🏛
#Робототехника 🤖
#Олимпиадага_тайёргарлик 🚀

🏫Хива шаҳридаги Президент мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар Робо-Cодинг олимпиадаси олдидан фаол тайёргарлик жараёнларини олиб бормоқдалар. Улар нафақат дастурлаш асосларини чуқур ўрганиш, балки роботларни яратиш ва бошқариш бўйича ҳам ўз билимларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

🖥 Машғулотлар давомида ўқувчилар кичик лойиҳалардан бошлаб, мураккаб тизимларгача бўлган ишларда иштирок этиб, жамоавий ишлаш ва инновацион фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришмоқда. Ҳар бир иштирокчи янги ғояларни синаб кўриш орқали ўз салоҳиятини намоён этмоқда.

📌Бундай ёндашув ўқувчиларнинг мусобақаларда муваффақият қозонишига замин яратиш билан бирга, уларнинг келажакда замонавий касбларни эгаллашига ҳам мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.