Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
Хива шаҳридаги Президент мактабида 5-синф ўқувчилари иштирокида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир…
📚 Хива шаҳридаги Президент мактабида 5-синф ўқувчилари иштирокида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудига бағишланган видеолавҳа тайёрланди.
📖 Ушбу видеода ўқувчиларимиз атоқли шоир Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” асаридан парчаларни ифодали тарзда ёд олиб, саҳналаштириб намойиш этдилар.
✨ Видеолавҳа орқали ўқувчиларимиз Амир Темур сиймоси, унинг жасорати, донишмандлиги ҳамда Ватан равнақи йўлидаги беқиёс хизматларини чуқур ҳис этдилар.