Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Хива шаҳридаги Президент мактабида 2025-йил 15-сентабр – 15-октабр кунлари давомида ўтаётган “Устозга…

15.10.2025 1162

Хива шаҳридаги Президент мактабида 2025-йил 15-сентабр – 15-октабр кунлари давомида ўтаётган “Устозга эҳтиром” ойлиги доирасида, 6–11 октабр кунлари “Устоз — отангдек улуғ” шиори остида 10–11-синф ўқувчилари томонидан 5-синф ўқувчиларига очиқ дарслар ташкил этилди.

Тадбир ёшлар ўртасида устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш, ўқувчилар ўртасида ҳамкорлик ва ҳурмат муҳитини кучайтиришга хизмат қилди.