Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Хитойлик меҳмонлар “Янги замон битирувчи ёшлари” форумида иштирок этади

12.06.2026 539

🇺🇿🇨🇳Хитойлик меҳмонлар “Янги замон битирувчи ёшлари” форумида иштирок этади

Хитойнинг Йингҳуа Аcадемй таълим муассасасидан ташриф буюрган 18 нафар ўқувчи ва ўқитувчилардан иборат делегация Тошкент халқаро аеропортида самимий кутиб олинди.

Ташриф доирасида делегация Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Янги замон битирувчи ёшлари” форумида иштирок этади ҳамда Ўзбекистоннинг таълим тизими ва ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни алмашиш ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ёшлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.