Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Стратегик шериклик амалда: таълим ҳамкорлигида янги босқич

10.02.2026 1146

🇺🇿🤝🇯🇵 Стратегик шериклик амалда: таълим ҳамкорлигида янги босқич

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таълим соҳасида ҳам амалий ифодасини топмоқда.

Ана шу юксак сиёсий ишонч ва ҳамкорлик муҳити давоми сифатида бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова ҳамда Япониянинг Ҳирошима Глобал Аcадемй (ҲиГА) директори Каору Ёшимура ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

✨ Учрашув давомида қуйидагиларга эришилди:
🔹 Иқтидорли ўқувчилар учун қисқа муддатли ўқув алмашинув дастури жорий этилади;
🔹 Дастур жорий йил сентябр–октябр ойларида ташкил этилади;
🔹 Танлов асосида сараланган ўқувчилар гуруҳи 1 ой муддатга Японияга юборилади;
🔹 Академик мобиллик ва халқаро таълим интеграциясига қаратилган ташаббуслар қўллаб-қувватланади.

Учрашув якунида мазкур йўналишларни мустаҳкамловчи Англашув меморандуми имзоланди.

🎓 Ушбу ҳамкорлик:
🔶 Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий ҳамда таълим алоқаларини янада чуқурлаштиради;
🔶Иқтидорли ёшларнинг глобал таълим муҳитига интеграциясини кучайтиради;
🔶Ўзбекистон таълим тизимида халқаро тажриба алмашувини янги босқичга олиб чиқади.

Бу ташаббус Президент ташрифи давомида белгиланган инсон капиталини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадларининг амалий давоми бўлиб хизмат қилади.

#Узбекистан #Жапан #Та_лимҲамкорлиги #АcадемиcМобилитй #ИқтидорлиЁшлар