Рақамли аср ва таълим: “AI–Счоол” ташаббуси
Рақамли аср ва таълим: “AI–Счоол” ташаббуси
ЮНЕСКО Бош конференсияси сессиясида рақамли технологиялар ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар муҳим мавзулардан бири бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллектни таълим тизимига жорий этиш орқали гуманизм ва технология уйғунлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Бу йўналишда “AI–Счоол” ташаббуси ҳамда ЮНЕСКО ҳузурида Инклюзив таълим платформасини яратиш таклифи илгари сурилди.
“Жисмоний ва ижтимоий хусусиятларидан қатъи назар, ҳар бир болага таълим олиши учун тенг имкониятларни яратиб бериш жуда муҳимдир”, — деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.
Бу ташаббуслар таълим соҳасида барча учун тенг имкониятлар яратиш ва янги интеллектуал муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.