Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Қурбон ҳайити арафасида бир-биримизга меҳр улашамиз, гиналарни унутамиз, эзгу ниятлар билан дастурхон…
Қурбон ҳайити арафасида бир-биримизга меҳр улашамиз, гиналарни унутамиз, эзгу ниятлар билан дастурхон ёзамиз, юртимизга яхшилик ва тинчлик сўраб дуо қиламиз – бу ота-она, устозларимиз тарбияси. Бу тарбия насиҳатлар ёки мажбурият билан эмас, шахсий намуна орқали бизнинг руҳиятимизга сингиб борган. Ҳа, таълим ва тарбия узлуксиз жараён. Инсон умри давомида ниманидир ўрганиб яшайди.
Сизга байрам баҳона айтар сўзимиз, тилагимиз: фарзандлар ва ўқувчиларимизга яхшиликлар, эзгу амалларимиз билан ўрнак бўлайлик.
Қурбон ҳайити яна бир бор муборак, азиз жамоа, ҳурматли юртдошларим! Меҳрим, илиқ тилакларим ва ҳурматимни ҳайитлик сифатида қабул қилинг!
@ҳилола_умарова