Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, сунъий интеллектга бағишланган…

28.11.2025 1164

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, сунъий интеллектга бағишланган халқаро форум очилишида иштирок этмоқда.

Унда Давлатимиз раҳбари сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни айтди:

– &қуот;Нвидиа&қуот; компанияси билан суперкомпютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги &қуот;Келажак марказлари&қуот;да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;

– мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;

– Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади;

– ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – &қуот;5 миллион сунъий интеллект етакчилари&қуот; лойиҳасига старт берилади. 2030-йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;

– ҳар йили ноябр ойи &қуот;Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги&қуот; деб эълон қилинади ва доимий равишда &қуот;Ипак йўли сунъий интеллект форуми&қуот; ўтказиб борилади.