Мактаб янгиликлари · Sport

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2026/2027-ОЪҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

15.05.2026 534

❗️ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2026/2027-ОЪҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 25-майдан – 14-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда мй.гов.уз ҳамда ариза.пиима.уз сайтлари орқали амалга оширилади.

❓Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Президент мактабларига ариза топшириш учун ўқувчиларнинг:

⚫️охирги 2 ой давомида тушган фотосурати,
⚫️туғилганлик ҳақида гувоҳномаси (яъни метрикаси),
⚫️тегишли ўқув йили натижаларига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси ёки QR-код билан тасдиқланган электрон табел,
⚫️ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти маълумотлари,
⚫️боғланиш учун телефон рақамлари талаб қилинади.

❗️ДИҚҚАТ

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиацҳунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари “5” (аъло) бўлиши лозим.

❓Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

⚫️ Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун -  Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин